13:10, 26 Декабрь 2022 | GMT +5
Яқин кунларда Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» яқин уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

«
Яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида атмосфера фронтал қисмларининг ўтиши муносабати билан ҳаво ўзгариб туради. Қор ёғади, республиканинг жануби ва жануби-ғарбий қисмида ёмғир ва қор шаклида паст қор бўрони кузатилади. Жануб ва жануби-ғарбда муз қотиши кутилмоқда
», — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, ҳарорат фонида кескин ўзгаришлар кутилмайди.