12:10, 16 Ноябрь 2022 | GMT +5
Яқин кунларда Қозоғистонда қор ёғиши, 22 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавога шимоли-ғарбий антициклон таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, ёғингарчилик қисқа муддатга тўхтаб, ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Давр охирида фронтал оқимларнинг ўтиши билан республиканинг асосий қисмида ёғингарчилик, шимолда қор, жанубда ва ғарбда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.Республика бўйлаб 15-23 м/с гача тезликда кучли шамол эсади, музлаш, туман тушиши мумкин, шимолда, шарқда ва марказда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати шимолда, шарқда ва марказда 8-22 даражагача пасаяди»
, - дейилади хабарда.