Яқин кунларда Қозоғистонда дўл ёғади ва ҳаво салқинлашади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қазгидромет 18-20 май кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Ҳафтанинг ўрталарида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ўзгарувчан об-ҳаво кутилмоқда. Атмосфера фронтал тизимларининг ўтиши сабабли баъзи жойларда момақалдироқ бўлади, шарқда, шимолда ва марказда ёмғир ёғади. 20 май куни мамлакатнинг жануби-шарқий қисмларида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. 19 майдан бошлаб Салехард ҳудудидан совуқ антициклоннинг ҳаракатланиши билан кундузги ҳаво ҳарорати шимолдан марказга пасая боради. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида кучли шамол эсиши, бўрон ва дўл ёғиши кутилмоқда», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар