13:30, 13 Апрель 2020 | GMT +6
Яқин кунларда Қозоғистонда ҳаво исиши кутилади
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» 14-16 апрелга мўлжалланган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
Қора денгиздан келган антициклон аста-секин Қозоғистоннинг бутун ҳудудини эгаллайди. Шу сабабли ёғингарчилик кутилмайди.
Кечаси айрим жойларда ҳаво ҳарорати пасаяди, кундузи айрим жойларда 15… 26 °Сгача кўтарилади.
Баъзи жойларда туман ва кучли шамол эсади.