17:15, 28 Апрель 2021 | GMT +5
Яқин кунларда Қозоғистонда 3 даражагача совуқ бўлади
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 29 апрель 1 май кунлари об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Атмосфера ҳавосининг ўтиши туфайли Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик, кучли шамол эсиши кутилмоқда. Мамлакатнинг марказида, шарқида ва жануби-шарқида кучли ёмғир, момақалдироқ ва дўл ёғиши кутилмоқда.
Шунингдек, Скандинавия минтақаларидан антициклон келиши билан Қозоғистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Ҳарорат шимолий ярмида кечаси 3 даражагача, кундузи 10-15 даража, жанубий ярмида кечаси 7-15 даража илиқ, кундузи 18-28 даража илиқ бўлади», - дейилади хабарда.