Яқин кунларда Қозоғистон шимолида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

ASTANA. Kazinform - Яқин кунларда Қозоғистоннинг шимолий ярми атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида бўлади, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

Яқин кунларда Қозоғистон шимолида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Синоптиклар яқин кунларда момақалдироқ, дўл ёғиши ва кучли шамол эсишини башорат қиляпти.

- 18-19 июль кунлари Қозоғистон Республикасининг ғарбида, шимоли-ғарбида;

- 18-20 июль кунлари шимолий, шимоли-шарқда кучли ёмғир ёғиши кутилади.

Қозоғистоннинг қолган ҳудудлари Шимоли-ғарбий антициклон оқими таъсирида бўлади, шу муносабат билан ҳаво асосан ёмғирсиз бўлиши кутиляпти.

Шунингдек, синоптиклар 18-19 июль кунлари республиканинг жануби-шарқида кундузи 40-42 даражагача жуда иссиқ бўлиши ҳақида хабар беряпти.