Яқин кунларда Қозоғистон шимолида илиқ бўлади

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 23-25 август кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Яқин уч кун ичида мамлакат шимоли, шарқи ва жануби-шарқида момақалдироқ бўлиб, кучли шамол эсиши кутилмоқда. Республика шимоли, шарқи ва марказида кечаси тупроқ юзасида 2 даража совуқ бўлади, туман тушади.

Ҳаво ҳарорати:

- ғарбда +30+35°С гача;

- шимоли-ғарбда +23+33°С гача;

- шимолда +17+25 дан +23+30°С гача;

- марказда +15+22 дан +20+31°С гача;

- шарқда +13+21 дан +20 +28°С гача;

- жанубда +27+32°С гача;

- жануби-шарқда +20+28°С гача илиқ бўлиши кутилмоқда.
Сўнгги хабарлар