17:14, 13 Апрель 2022 | GMT +5
Яқин кунларда Қозоғистон шимолида 25 даражагача иссиқ бўлади
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» 12—14-апрел кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон ҳудудидан ғарбий циклон ўтади. Республиканинг аксарият ҳудудларида момақалдироқ, ёмғир ёғиб, кучли шамол бўлиши мумкин. Бутун мамлакат бўйлаб туман, ғарбда чанг бўрони кузатилади. Фақат мамлакатнинг шимоли-шарқида ва шарқида ёғингарчилик кутилмайди. Мамлакат шимолида ҳаво ҳарорати кундузи 20-25 даража, марказда 17-22 даража иссиқ бўлади. Вилоят жанубида ҳаво ҳарорати 28 даражагача, шарқда 20 даражагача иссиқ бўлади.