12:34, 07 Декабрь 2022 | GMT +5
Яқин кунларда аёз қайтади – Қазгидромет
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК яқин уч куннинг об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистоннинг катта қисми ҳали ҳам совуқ антициклон таъсирида қолади. Республиканинг шарқида, марказида ва жанубида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Атмосфера ҳаво оқимларининг ўтиши билан қор ёғади, бўрон бўлади. Қозоғистон жанубида ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда кучли қор ёғади.
Аёз босқичма-босқич пасайиб, Ғарбда кечаси 5-15 даражагача, кундузи 0-5 даражагача совуқ, шимолий ҳудудларда кечаси 18-28 даражагача, кундузи 12-17 даражагача совуқ, марказда ва шарқда кечаси 22-30 даражагача, кундузи 13-20 даражагача совуқ бўлади. Республика жанубида ва жануби-шарқида ҳаво ҳарорати кечаси 13-25 даражагача, кундузи 8-18 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.