Ягона жамғариб бориладиган пенсия фонди активлари 21,8 триллион тенгега етди
ASTANА. Кazinform – Жорий йилда мамлакат резидентлари пенсия жамғармасидан муддатидан олдин 495,3 миллиард тенге олди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Миллий банк раиси Тимур Сулейменов маълум қилди.

– Ягона жамғариб бориладиган пенсия фонди маблағлари ижобий динамика кўрсатмоқда. Йил бошидан бери пенсия активлари 22,7 фоизга ошиб, 21,8 триллион тенгега етди. Йил бошидан буён инвестиция даромадлари 2,8 триллион тенгени ташкил этди. Пенсия бадаллари 2,3 триллион тенгега етди ва ўтган йилга нисбатан 19 фоизга ўсди. Маблағларни муддатидан олдин олиш суммаси 495,6 миллиард тенгени ташкил этди, - деди Миллий банк раиси.
Тимур Сулейменов Миллий банк макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва инфляция даражасини янада пасайтириш мақсадида ташқи ва ички бозорлардаги вазият ўзгаришини кузатишда давом этишини таъкидлади.