Владимир Путин Қозоғистонга давлат ташрифи билан келади

ASTANА. Кazinform — 27-29 май кунлари Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Қозоғистонга давлат ташрифи билан келади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Владимир Путин Қозоғистонга давлат ташрифи билан келади
Фото: Ақорда

— Музокаралар давомида давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг ҳозирги ҳолатини, шунингдек, уларни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қиладилар, — дейилади хабарда.

28 май куни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокида Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтади.

29 май куни Олий Евроосиё кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путин билан учрашув ўтказди.