Венгриялик режиссёр Қозоғистонда ўтган асрдаги очарчилик ҳақида фильм суратга олмоқда
Бу ҳақда Шакен Aйманов номидаги «Қазақфилм» киностудияси матбуот хизмати хабар берди.
Куни кеча «Қазақфилм» киностудиясининг ишлаб чиқариш бўйича вице-президенти Aйдар Баталов «Арафа» фильми суратга олиш масканига ташриф буюрди.
Ҳозирда Алматиия вилоятида суратга олиш ишлари олиб борилмоқда.
Венгер режиссёри Тамаш Тотнинг «Арафа» фильми 30-йилларда қозоқ даштларида рўй берган очарчилик ҳақида ҳикоя қилади.
Режиссёрнинг сўзларига кўра, у талабалик чоғида очарчилик ҳақида эшитганидаёқ шу мавзуда фильм суратга олишни ўйлаган.
Фильм сюжетига кўра, ўлимга ҳукм қилинган Иштван Мадяр қозоқ қишлоғининг маҳаллий аҳолиси билан бирга қизил армия сафида жанг қилишга мажбур бўлади.
Фильм Ш.Aйманов номидаги «Қазақфильм» AЖ ташаббуси, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги топшириғига кўра «Кинематографияни қўллаб-қувватлаш миллий маркази» НАЖ кўмагида суратга олинмоқда.