Венесуэладаги зилзилалар қурбонлари сони 1 943 нафарга етди

ASTANA. Kazinform — Венесуэлада содир бўлган икки кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1 943 нафарга етди. Яна 10 мингдан ортиқ одам турли даражада жароҳат олган. Бу ҳақда мамлакат Миллий ассамблеяси раиси Хорхе Родригес маълум қилди, деб хабар беради Синьхуа.

Число погибших в результате землетрясений в Венесуэле возросло до 1943 человек
Фото: Михаил Макеев/ТАСС

Хорхе Родригес ушбу офатни «Венесуэла сўнгги 123 йил ичида бошдан кечирган энг даҳшатли фалокат» деб атади.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада 24 июнь кечқурун ва 25 июнь эрталаб икки марта кучли зилзила содир бўлиб, кўплаб турар жой бинолари вайрон бўлган эди.

Мамлакатда фавқулодда ҳолат режими жорий этилди. Энг кўп зарар кўрган Ла-Гуайра штати ҳарбий кучлар назоратига ўтказилди.

Ҳозирги вақтда Венесуэлага халқаро ташкилотлар ва бир қатор давлатлар томонидан гуманитар ёрдам кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Венесуэла соҳиллари яқинида яна бир зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.