Валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар қанча тенгедан сотилмоқда

ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 517-522 тенгедан сотилмоқда.

доллар
Фото: freepik.com

Миллий банк томонидан 26 январга таклиф қилинган расмий курсга кўра, 1 доллар — 517,84 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати — 5,28 тенге. Евро - 543,11.

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 519,33 тенгедан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 521,8 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 542,3 — 547,08 тенге орасида ўзгариб туради.

Астанада доллар сотиш курси — 517 тенге, сотиб олиш нархи — 522 тенге. Евро 540 тенгедан сотилмоқда, 547 тенгедан сотиб олинади.

Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли и 5,15 — 5,25 тенге орасида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Алмати ва Астана айирбошлаш шохобчаларида 25 январдаги валюта курси ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар