11:32, 21 Август 2023 | GMT +5
Вьетнам Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни тантанали равишда кутиб олди
ASTANА. Кazinform - Президент Во Ван Тхионг Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни Президент саройида тантанали кутиб олди, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Фахрий қоровул бошлиғи икки давлат раҳбарларига рапорт берди. Қозоғистон ва Вьетнам мадҳиялари янгради. Қасим-Жомарт Тоқаев ва Во Ван Тхионг расмий делегация аъзоларини бир-бирлари билан таништирдилар.
Шундан сўнг давлат раҳбарлари музокаралар залига ўтдилар.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти якшанба куни расмий ташриф билан Вьетнам Социалистик Республикасига борди.
Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва ишбилармон доиралар вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

