Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,8 млрд долларга етди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,8 млрд долларга етди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 фоизга ошган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажмида:

  • Экспорт – 12,6 млрд АҚШ доллари (-15,5 %)
  • Импорт – 20,1 млрд АҚШ долларини (+20,8 %) ташкил этди.

Олтинни ҳисобга олмаганда товарлар экспорти 6,5 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,4 фоизга ошди.

Мазкур даврда Ўзбекистон жаҳоннинг 185 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (23,4 %), Россия Федерацияси (17,6 %), Қозоғистон (6,9 %), Туркия (3,7 %) ва Афғонистон (2,8 %) ҳиссасига тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 26,3 млрд АҚШ долларини ташкил этди.