Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ҳунармандлар сони кўп

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳунармандлар сони 22 670 тани ташкил этган.

ҳунармандлар
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ҳудудлар кесимида ҳунармандлар сони қуйидагича:

  • Тошкент шаҳрида — 2 959 нафар;
  • Фарғона вилоятида — 2 702 нафар;
  • Самарқанд вилоятида — 2 185 нафар;
  • Андижон вилоятида — 2 108 нафар;
  • Наманган вилоятида — 2 030 нафар;
  • Хоразм вилоятида — 1 907 нафар;
  • Тошкент вилоятида — 1 790 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида — 1 557 нафар;
  • Бухоро вилоятида — 1 531 нафар;
  • Жиззах вилоятида — 1 048 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикасида — 963 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида — 960 нафар;
  • Сирдарё вилоятида — 474 нафар;
  • Навоий вилоятида — 456 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 4,8 млн нафари кўп қаватли уйлардаги хонадонларда истиқомат қилади.