Ўзбекистонлик спортчилар XXV қишки Олимпия ўйинларида қатнашади
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, ўзбекистонлик спорт делегацияси "Милан-Кортина-2026" қишки Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Италияга йўл олди, деб ёзади ЎзА.
Ҳар тўрт йилда ўтказиладиган бу галги қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини 2 нафар спортчи шорт-трек ва тоғ чанғиси йўналишларида ҳимоя қилади.

8 та спорт турининг 16 та йўналишида кечадиган XXV қишки Олимпия ўйинларида 93 та давлатнинг 2871 нафар спортчиси баҳсларда иштирок этади.
Ўйинлар жорий йил 6-22 февраль кунлари Италиянинг Милан ҳамда Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, XXV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 7 февраль куни бўлиб ўтса, тоғ чанғиси ва шорт-трек мусобақаларига 9-10 февраль кунлари старт берилади.