12:40, 01 Ноябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонлик Баҳодир Жалоловнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
TASHKENT. Kazinform — 14 ноябрь куни соат 18:00 да, Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена" мажмуасида "Lift Promotions" компанияси томонидан профессионал бокс кечаси ташкил этилади, деб хабар беради Sports.uz.
Унда ўзбекистонликлар - Шаҳрам Ғиёсов, Лазизбек Муллажонов ва Аълохон Абдуллаев билан бир қаторда, бошқа давлат вакиллари ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
Шунингдек, мазкур кечада яна бир таниқли ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов (16-0, 14 КО) нигериялик Соломон Адебаё(14-0, 13 КО)га қарши рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов ва Баҳодир Жалолов Тўлқин Қиличевга автомобиль совға қилишди.