Ўзбекистонга ярим йилда 1,5 млндан ортиқ қозоғистонлик сайёҳат қилди

TASHKENT. Kazinform - 2026 йил январь-июнь ойларида жами 6 565 410 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Kazinform Миллий статистика қўмитаси маълумотларига таяниб хабар беради.

туризм
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 миллион нафарга ёки 24,9 фоизга кўпайган.

Ўзбекистонга туристлар энг кўп келган ТОП-10 давлат:

  • Қирғиз Республикаси – 1 875 332 нафар;
  • Қозоғистон – 1 553 688 нафар;
  • Тожикистон – 1 471 670 нафар;
  • Россия – 585 558 нафар;
  • Афғонистон – 238 925 нафар;
  • Хитой – 223 479 нафар;
  • Туркманистон – 164 211 нафар;
  • Туркия – 95 466 нафар;
  • Ҳиндистон – 26 450 нафар;
  • Германия – 22 294 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Аi-95 бензини нархи Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг қиммати бўлгани ҳақида хабар берган эдик.