Ўзбекистон Қозоғистондан 372 тонна асал импорт қилди

TASHKENT. Kazinform – Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 584,4 минг АҚШ долларига тенг бўлган 642,2 тонна табиий асал импорт қилинган.

асал
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 422,4 тоннага ёки 2,9 баробарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп табиий асал етказиб берган давлатлар:

Қозоғистон — 372 тонна

Қирғиз Республикаси — 168 тонна

Россия Федерацияси — 87,9 тонна

Германия — 10 тонна

Венгрия — 2,2 тонна

Бошқа давлатлар — 2,1 тонна

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 596,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 185 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.