Ўзбекистонга 5 ойда 203 та давлатдан туристлар ташриф буюрди
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь-май ойларида жами 5 351 868 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
“Мазкур даврда Ўзбекистонга жами 203 та давлатдан туристлар ташрифи қайд этилган”, - дейилади хабарда.
Шундан:
- эркаклар – 2 974 327 нафар;
- аёллар – 2 377 541 нафар.
Уларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:
- 0-18 ёш – 584 171 нафар;
- 19-30 ёш – 892 166 нафар;
- 31-55 ёш – 2 791 843 нафар;
- 56 ёш ва ундан катталар – 1 083 688 нафар.