Ўзбекистондаги парламент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайловида 19,9 миллион сайловчининг 74,72 фоизи овоз берди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.
Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қонунчилик палатаси (парламент қуйи палатаси)даги жами 150 ўриндан 64 тасини қўлга киритди.
“Миллий тикланиш” демократик партияси эса 29 ўрин олган бўлса, “Адолат” социал-демократик партиясидан 21 депутат сайланган. Бундан ташқари, ЎзХДПдан 20 нафар ва Ўзбекистон Экологик партиядан 16 нафар депутат сайланди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистонда парламент сайлови бўлиб ўтди. Бу йил сайлов илк бор пропорционал-мажоритар тизим асосида ташкил этилди.
Бундан ташқари, турли сабабларга кўра сайлов куни ўз турар жойида бўла олмаган фуқаролар учун 16-23 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилди. У ерда 1 миллиондан ортиқ сайловчи ўз танловини амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, сайлов ўтган деб ҳисоблангани ҳақида хабар берган эдик.