Ўзбекистонда «Жигули»да ариққа тушиб кетган 7-синф ўқувчиси вафот этди

TASHKENT. Kazinform – Самарқанд вилояти Булунғур туманида 7-синф ўқувчиси «Жигули» машинасини миниб, йўл четидаги ариққа тушиб кетди. У оғир жароҳатлар билан шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди, деб ёзади gazeta.uz.

скорая помощь
Фото: Kazinform

Нашрнинг маълум қилишича, Самарқанд вилояти Булунғур туманида 16 октябрь куни вояга етмаган 7-синф ўқувчиси машина бошқарувида ҳалокатга учраган. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берган.

Маълумотларга кўра, ўқувчи Оқтош маҳалласидан ўтувчи йўлда «Жигули» машинасини ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган.

Оқибатда машина йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган. Ўқувчи оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. У ерда 17 октябрь куни вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ҳаракатлари юритилмоқда.

Сўнгги хабарлар