Ўзбекистонда юк ортилган 7 та вагон рельсдан чиқиб кетди
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида юк вагонлари рельсдан чиқиб кетди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти хабарига кўра, воқеа 18 май куни содир бўлган. «BN Grain and Oil Group» корхонаси ходимлари юкни вагондан қабул қилиш вақтида темир йўл қурилмасидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаган.
“Корхона ходимлари юкларни вагонлардан туширишда тегишли талабларга риоя қилмаган. Хусусан, улар махсус арқон ёрдамида вагонларни судраб боришга ҳаракат қилишган. Оқибатда осилган мосламадан арқон чиқиб кетган ва вагонлар ўз-ўзидан ҳаракатланган”, — дея изоҳ берди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти.
Ишчилар вагонларни тўхтатмоқчи бўлишса-да, улардан икки нафари рельсдан чиқиб кетган, яна беш нафари ён томонга йиқилган.