Ўзбекистонда яна 107 нафар мансабдор шахс тадбиркорлик билан шуғуллангани аниқланди
Аниқланишича, Транспорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими ва Маданият вазирликларининг 107 нафар ходими 116 та тадбиркорлик субъектига таъсисчи бўлган.
Ўзбекистон Коррупцияга қарши кураш агентлиги маълумотларига кўра, Транспорт вазирлигининг 50 нафар ходими 55 та корхона таъсисчиси бўлса, Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлигининг 37 нафар мутахассиси 39 та тадбиркорлик субъектига эга.
Шунингдек, Маданият вазирлигининг 20 нафар ходими 22 та корхона раҳбари эканлиги аниқланди.
Агентлик томонидан мазкур вазирликларга тегишли таклиф юборилиб, давлат хизматчилари огоҳлантирилди. Айни пайтда қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Бунгача Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган вазирликларнинг 398 нафар мутахассиси аниқланган.