Ўзбекистонда ўйин ўтказган Карим Бенземани мухлислардан бири жароҳатлашига сал қолди

Саудия Арабистони чемпионига айланган “Ал-Иттиҳод” футбол жамоаси Тошкентда Ўзбекистоннинг «АGMK» жамоасига қарши ўйин ўтказди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Карим Бензема
Фото: Вombardir ахборот порталидан олинган видео

Жаҳонга машҳур футболчи, “Ал-Иттиҳод” сардори Карим Бензема Осиё чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинда иштирок этиш учун келди. Мухлислар Ўзбекистон пойтахтида спортчиларни илиқ кутиб олиб, совға-саломлар топширдилар.

Кейин “Ал-Иттиҳод” ҳамда Ўзбекистоннинг «АGMK» жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ўйинда саудиялик футболчилар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ушбу учрашув мухлислар томонидан қизиқарли воқеалар билан эсда қолди. Хусусан, учрашув вақтида Карим Бенземанинг мухлисларидан бири майдонга югуриб чиқиб, футболчи томон югурди. Шу тариқа, фуқаро футболчига етиб бориш чоғида йиқилиб, Карим Бенземанинг оёғини жароҳатлашига сал қолди. Кейинроқ уни стадиондан ҳайдаб юборишди.

Сўнгги хабарлар