Ўзбекистонда умумий қиймати 11 миллион доллардан ортиқ бўлган этил спиртини ноқонуний сотиб юборишган

Ўзбекистонда умумий қиймати 11 миллион доллардан ортиқ бўлган этил спиртини ноқонуний сотиб юборишган
Фото: Department_uz

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизматига кўра, Наманган вилоятида 136 млрд сўмлик (тахминан 11 млн АҚШ доллари – таҳ.)этил спиртини харид қилиб, антисептик маҳсулотларини ишлаб чиқармасдан бошқа шахсларга сотиб юборган, деб хабар беради Kazinform департамент матбуот хизматига таяниб .

Текширувда "E.l.", "G.Е." ва "E.M." МЧЖ раҳбарлари антисептик маҳсулотини ишлаб чиқариш мақсадида биржа савдолари орқали жами 102,7 млрд сўмлик 4 025 тонна этил спиртини харид қилиб, амалда антисептик маҳсулотларини ишлаб чиқармасдан этил спиртини бошқа шахсларга сотиб юборганликлари аниқланган.

Шунингдек, "A.F." МЧЖ раҳбари А.А. биржа савдолари орқали харид қилинган 34,8 млрд сўмлик 1 263 тонна этил спиртидан антисептик маҳсулоти ишлаб чиқармасдан, этил спиртини бошқа шахсларга сотиб юборганлиги маълум бўлган. Бундан ташқари, ушбу маблағлар ҳисобидан Lacetti русумли автотранспорт воситасини харид қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги хабарлар