Ўзбекистонда туман ҳокими ўринбосари 15 минг доллар пора билан ушланди

TASHKENT. Kazinform — Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида ер ажратиш учун пул талаб қилган туман ҳокими ўринбосари қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди, аммо қайси туман эканига аниқлик киритилмади.

ҳибсга олиш
Фото: видеодан кадр

Қайд қилинишича, ушбу шахс туман ҳудудидан ўтган катта йўл бўйидаги 400 метр узунликдаги сув йўлини ёпиқ тизимга ўтказган ҳолда, юзага келадиган 60 сотих майдонда 8 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва тегишли ҳужжатларни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб беришини айтиб, фуқародан 15 минг доллар талаб қилган.

Мансабдор келишилган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан иш очилиб, қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда тизим ишга туширилгандан бери қарийб 115 минг ҳайдовчига жарима баллари қўлланилди.

Сўнгги хабарлар