Ўзбекистонда спорт билан ким кўпроқ шуғулланади: аёлларми ёки эркаклар
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига кўра, 2025 йилда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи аёллар (уй хўжаликлари аъзолари) улуши 68,4 фоизни ташкил этган.
"Мазкур даврда ушбу кўрсаткич эркакларда 72,2 фоизни ташкил қилган", - дейилади хабарда.
Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи аёллар улуши йиллар кесимида:
2025 йил — 68,4 фоиз;
2024 йил — 63,7 фоиз;
2023 йил — 58,5 фоиз;
2022 йил — 57,3 фоиз;
2021 йил — 55,7 фоиз.
Эркаклар улуши:
2025 йил — 72,2 фоиз;
2024 йил — 71,9 фоиз;
2023 йил — 68,8 фоиз;
2022 йил — 67,3 фоиз;
2021 йил — 66 фоиз.