Ўзбекистонда саноат корхоналарининг энг кўп қисми озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаради

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига биноан, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, республикада 59,6 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда.

ишлаб чиқариш
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

  • озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 11,9 мингта
  •  бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш – 8,3 мингта
  •  кийим ишлаб чиқариш – 6 мингта
  •  тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш – 4,8 мингта
  •  мебель ишлаб чиқариш – 4,1 мингта
  •  тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 3,7 мингта
  •  резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш – 2,8 мингта

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокида 17 900 та корхона фаолият юритмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистонда саноат соҳасида 59,3 мингта корхона фаолият юритмоқда.

Сўнгги хабарлар