09:08, 27 Ноябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда саноат корхоналари энг кўп қайси йўналишда фаолият юритмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, республикада 58,6 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда.
Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
- озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 11,7 мингта
- бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш – 8,2 мингта
- кийим ишлаб чиқариш – 5,8 мингта
- тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш – 4,7 мингта
- мебель ишлаб чиқариш – 4,0 мингта
- тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 3,6 мингта
- резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш – 2,8 мингта
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ташиш ва сақлаш соҳасида 17 мингта корхона фаолият юритаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Ўзбекистонда 390,3 мингта кичик корхона ва микрофирмалар фаолият юритмоқда.