Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4,4 млн нафардан ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда пенсия олувчиларнинг умумий сони 4,4 млн нафарни ташкил этган.

сўм
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 186,6 минг нафарга ёки 4,4 фоизга ошган.

Пенсия олувчи шахслар сони йиллар кесимида қуйидагича:

  • 2021 йилда – 3 713,1 минг нафар
  • 2022 йилда – 3 896,9 минг нафар
  • 2023 йилда – 4 066,2 минг нафар
  • 2024 йилда – 4 246,4 минг нафар
  • 2025 йилда – 4 433,0 минг нафар

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 39 047 321 нафарни ташкил этди.