Ўзбекистонда қурилишларнинг 69 фоизи бино ва иншоотлар қурилишига тўғри келади
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда бажарилган қурилиш ишларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишида энг юқори – 68,9 % улуш бино ва иншоотлар қурилиши йўналишига тўғри келган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 7 % га ошган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишлари ҳажми қуйидагича:
- бино ва иншоотлар қурилиши йўналиши - 170,5 трлн сўм
- фуқаролик объектлари қурилиши йўналиши - 51,6 трлн сўм
- ихтисослаштирилган қурилиш ишлари йўналиши – 25,3 трлн сўм
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 11,1 млн кв.м турар жой фойдаланишга топширилган.
Ўзбекистонда ярим дудланган ва дудланган колбаса ишлаб чиқариш ҳажми ошгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,8 баробарга ошган.