Ўзбекистонда китоб ўқиганлик учун жазо муддати қисқартирилиши мумкин
ТASHKENT. Кazinform — Ўзбекистонлик депутатлар китоб ўқиганлик учун маҳкумларнинг жазо муддатини қисқартиришга имкон берувчи қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.
ЎзА хабарига кўра, бу амалиётни жорий этиш ташаббуси “Миллий тикланиш” партияси фракцияси йиғилишида кўтарилган.
— Қонун лойиҳаси маҳкумларнинг ички маданиятини юксалтириш, жазони ижро этиш муассасаларида маънавий-маърифий ишларни такомиллаштиришга қаратилган. Хусусан, махсус қарор билан тасдиқланган китобларни ўқиган ва улар асосида имтиҳон топширган маҳкумларнинг жазо муддатини қисқартиришга қаратилган. Масалан, битта асарни ўқиш учун ўталмаган муддат 3 кунга қисқартирилади. Шунингдек, чеклов бор, яъни маҳкумлар йилига 10 дан ортиқ китоб ўқиб, имтиҳон топшира олмайди, – дейди “Миллий тикланиш” партияси аъзоси Баҳодир Маматхонов.
Адабиётлар рўйхати Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади. Мутахассисларнинг фикрича, бу ташаббус маҳкумларни самарали реабилитация қилишга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил апрель ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 426 нафар шахсни афв этган эди.
Муаллиф: Алихан Асқар