20:36, 13 Март 2025 | GMT +5
Ўзбекистондаги қўшма ва чет эл корхоналарида қайси давлатларнинг улуши кўп
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда 15 503 та чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.

Улардан 4 011 таси қўшма корхоналар ва 11 492 таси хорижий корхоналар ҳисобига тўғри келган.
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар капитали иштирокида корхоналар сони қуйидагича:
- Хитой – 3 576 та
- Россия – 3 016 та
- Туркия – 1 899 та
- Қозоғистон – 1 082 та
- Жанубий Корея – 662 та
- БАА – 347 та
- Тожикистон – 329 та
- Ҳиндистон – 316 та
- АҚШ – 307 та
- Қирғиз Р. – 303 та