Ўзбекистонда хусусий боғчалар сони ортиб бормоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йил якуни бўйича Ўзбекистонда фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари сони 38 058 тани ташкил этган.

болалар боғчаси
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг 28 729 тасини оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этади.

МТТлар сони 2023 йилга нисбатан 2 085 тага ошган.

Ҳудудлар кесимида мактабгача таълим ташкилотлари сони:

  • Самарқанд вилояти – 4 507 та
  • Андижон вилояти – 4 324 та
  • Қашқадарё вилояти – 4 216 та
  • Фарғона вилояти – 4 189 та
  • Наманган вилояти – 3 962 та
  • Сурхондарё вилояти – 3 077 та
  • Тошкент вилояти – 2 340 та
  • Бухоро вилояти – 2 153 та
  • Хоразм вилояти – 2 049 та
  • Жиззах вилояти – 1 709 та
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 1 874 та
  • Навоий вилояти – 1 466 та
  • Сирдарё вилояти – 1 145 та
  • Тошкент шаҳри – 1 047 та

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси энг кўп эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар