Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони илк бор 20 мингтадан ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 20 502 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони илк бор 20 мингтадан ошди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Улардан 4 611 таси қўшма ва 15 891 таси хорижий корхоналардир.

Охирги беш йилда хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолият юритаётган корхоналарнинг умумий сони 1,4 баробарга ошган.

инфографика
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича етакчи ТОП-10 давлат:

  • Хитой — 6 060 та;
  • Россия — 3 454 та;
  • Туркия — 2 293 та;
  • Қозоғистон — 1 307 та;
  • Жанубий Корея — 725 та;
  • Афғонистон — 685 та;
  • Озарбайжон — 473 та;
  • Тожикистон — 455 та;
  • БАА — 440 та;
  • Ҳиндистон — 426 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 596,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.