Ўзбекистонда ҳар тўртинчи корхона савдо соҳасида фаолият юритмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 июнь ҳолатига Ўзбекистонда 586,2 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.
Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:
- Савдо соҳаси — 160 159 та;
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 128 457 та;
- Саноат — 62 044 та;
- Яшаш ва овқатланиш хизматлари — 32 739 та;
- Қурилиш — 31 927 та;
- Ташиш ва сақлаш — 18 295 та;
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар — 14 862 та;
- Ахборот ва алоқа — 12 999 та;
- Бошқа соҳалар — 124 698 та.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 533,1 трлн сўмни ташкил этди.