Ўзбекистонда гуруҳ бўлиб ҳаракатланадиганлар учун поезд чипталарига чегирма берилади

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда гуруҳ бўлиб ҳаракатланадиганлар поезд чипталарини харид қилишда имтиёзга эга бўладилар, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ўзбекистон Адлия вазирлигига таяниб.

поезд
Фото: ЎзА

Қонунчиликка кўра, 10 ва ундан ортиқ йўловчидан иборат гуруҳлар чипталарининг умумий қийматидан жамоавий чипта бўйича қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим қилинади:

йўналиш масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

  • гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;
  • гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;
  • йўналиш масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):
  • гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;
  • гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб фуқаролардан қоғоз ҳужжатлар талаб қилинмаслги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар