Ўзбекистонда “Five Petroleum” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи ташкил этилади

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси ва Малайзиянинг “Five Petroleum” компанияси бош директори ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.

Ўзбекистон
Фото: UzA

Учрашувда Ўзбекистонда “Five Petroleum” бренди остида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратиш лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ташаббус мамлакат ёқилғи-энергетика бозорини ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган.

Музокараларда маҳсулот ва хизматларнинг юқори сифатига эришиш мақсадида замонавий технологиялар вахалқаро стандартларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Малайзия компаниясининг мамлакат ҳудудларида транспорт-логистика инфратузилмасини ташкил этиш борасидаги имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда республика ёқилғи-энергетика сектори учунстратегик аҳамиятга эга бўлган қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.

Жамият ахборот хизматининг хабарига кўра, ушбу ташаббус нафақат иқтисодий ривожланиш, балки хизматлар сифатини яхшилашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Сўнгги хабарлар