Ўзбекистонда фарзанд тарбиясига бепарволик қилган 45 мингга яқин ота-она жавобгарликка тортилди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон инспекторлари 1 йил ичида фарзандининг мактабга боришини назорат қилмаган ота-оналарга 175 мингга яқин огоҳлантириш баённомаларини тўлдирди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Ўзбекистон Сенатининг ялпи мажлисида вояга етмаганлар ўртасида жиноятларнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Унда Миллий гвардия инспекторлари томонидан бир йил давомида фарзандини тарбиялаш ва ўқитиш мажбуриятини бажармаган ота-оналарга нисбатан 44 минг 450 та маъмурий баённомалар тўлдирилгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, фарзанди тарбиясига бепарволик қилган ота-оналар 1-5 та базавий ҳисоблаш миқторида (15-75 минг тенгегача) жаримага тортилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда китоб ўқиганлик учун судланганларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин.