Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 596,9 мингтага етди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 596,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 596,9 мингтага етди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 40 мингтага ёки 7,2 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони:

  • Тошкент шаҳри — 113 573 та;
  • Тошкент вилояти — 56 400 та;
  • Самарқанд вилояти — 55 066 та;
  • Фарғона вилояти — 50 630 та;
  • Қашқадарё вилояти — 45 937 та;
  • Андижон вилояти — 36 582 та;
  • Бухоро вилояти — 36 341 та;
  • Наманган вилояти — 34 986 та;
  • Хоразм вилояти — 34 742 та;
  • Сурхондарё вилояти — 33 123 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 30 341 та;
  • Жиззах вилояти — 27 459 та;
  • Навоий вилояти — 24 751 та;
  • Сирдарё вилояти — 16 925 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июнь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 19 921 та корхоналар фаолият юритмоқда.