Ўзбекистонда эркак кўлвор илонни тириклайин еб ташлади

TASHKENT. Kazinform - Жиззахда бир эркак илонни тириклигича еб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Экология бошқармаси муносабат билдирди, деб хабар беради Kazinform Жиззах вилояти Экология бошқармасига таяниб.

Ўзбекистонда эркак кўлвор илонни тириклайин еб ташлади
Фото: видеодан кадр

Эркакка нисбатан ЎР МЖтКнинг тегишли моддаси билан БҲМнинг 20 бараварида жарима қўлланилди ва 1 млн сўмдан ортиқ табиатга етказилган зарар ҳисобланди

Унга кўра, ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Экология бошқармаси Зомин тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида ушбу ҳолат фуқаро Қ.Ҳ. томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.

Фуқаро бу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикасининг "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунининг 4,30,51,53-моддалари талабларини бузган, деб ҳисобланди.

Давлат инспекторлари томонидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 90-модда 1-қисми билан БҲМнинг 20 баравари (7,5 млн сўм — тахминан 580 АҚШ доллари.) миқдорида жарима қўлланиллди.

Шунингдек, 1 125 000 сўм(тахминан 83 АҚШ доллари) миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда гуруҳ бўлиб ҳаракатланадиганлар учун поезд чипталарига чегирма берилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар