Ўзбекистонда энг кўп “Cobalt” ва “Damas” автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-апрель ойларида турли русумдаги 148 859 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,5 минг донага ошган.
Ишлаб чиқарилган автомобиллар русумлар бўйича қуйидагича:
- Cobalt – 53 802 дона;
- Damas – 28 352 дона;
- Tracker – 14 518 дона;
- Onix – 12 259 дона;
- KIA – 8 882 дона;
- BYD – 7 011 дона;
- Haval – 3 425 дона;
- Chery – 2 572 дона;
- Maxсус енгил автомобиллар – 18 038 дона.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-март ойларида турли русумдаги 108 769 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.