Ўзбекистонда дон ва дуккакли дон экинлари етиштиришда қайси ҳудуд етакчи

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистондаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 8,4 млн тонна дон ва дуккакли дон экинлари етиштирилган.

дон ва дуккакли экинлар
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 11,2 фоизга ўсган.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган дон ва дуккакли дон экинлари ҳажми қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 255 146 тонна
  • Андижон вилояти – 655 594 тонна
  • Бухоро вилояти – 632 399 тонна
  • Жиззах вилояти – 709 198 тонна
  • Қашқадарё вилояти – 880 946 тонна
  • Навоий вилояти – 285 428 тонна
  • Наманган вилояти – 629 974 тонна
  • Самарқанд вилояти – 859 133 тонна
  • Сурхондарё вилояти – 826 549 тонна
  • Сирдарё вилояти – 534 560 тонна
  • Тошкент вилояти – 603 807 тонна
  • Фарғона вилояти – 956 263 тонна
  • Хоразм вилояти – 577 818 тонна

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 9 ойда 9,9 млн тонна сабзавот етиштирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистонда 9 ойда 2,5 млн тоннадан зиёд мева ва резаворлар етиштирилган.

Сўнгги хабарлар