Ўзбекистонда доимий яшаш жойида вақтинча бўлмаган аҳоли сони маълум қилинди
TASHKENT. Kazinform — Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, рўйхатга олиш санасида доимий яшаш жойида вақтинча бўлмаган аҳоли сони қарийб 2,1 млн нафарни ташкил этди.
Шундан 1 366 730 нафари ёки 65,4 фоизи эркаклар, 724 223 нафари ёки 34,6 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келган.
Бу ҳақда айни вақтда бўлиб ўтаётган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Вақтинча бўлмаганлик сабаблари:
- иш — 1 642 802 нафар;
- таълим — 329 221 нафар;
- оилавий сабаблар — 33 346 нафар;
- туризм, дам олиш — 15 974 нафар;
- даволаниш — 15 930 нафар;
- тижорат — 15 067 нафар;
- хизмат сафари — 3 219 нафар;
- бошқа сабаблар — 35 394 нафар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳоли сони 129 йилда қарийб 10 баробарга кўпайди.