17:10, 10 Сентябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони очиқланди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокида 16 609 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Шундан 4 094 таси қўшма ва 12 515 таси хорижий корхоналардир.
Улар тармоқлар кесимида таҳлил қилинганда, энг юқори улуши 35,9 % - савдо соҳасига тўғри келган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича улар қуйидагича:
- савдо соҳасида – 5 960 та;
- саноат соҳасида – 3 449 та;
- қурилиш соҳасида – 1 248 та;
- ахборот ва алоқа – 1 220 та;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 704 та;
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 551 та;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 404 та;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 197 та;
- бошқа соҳаларда – 2 876 та.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмидаги улуши 32 % га етди.