Ўзбекистонда АЭС қурилиши қандай кетяпти - фоторепортаж

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилишининг биринчи босқичи бошланди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Өзбекстанда АЭС құрылысы қалай жүріп жатыр – фоторепортаж
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Айни пайтда Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги кам қувватли атом электр станцияси қурилиши учун майдон тозаланиб, текисланди.

Өзбекстанда АЭС құрылысы қалай жүріп жатыр - фоторепортаж
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Умуман олганда, 2018 йилдан буён ушбу соҳада экологик тадқиқотлар олиб бориляпти. Натижада флора ва фауна, ер ости сувлари ва тупроқ тузилиши ҳақида маълумотлар тўпланди. Шунингдек, ҳудуднинг метеорологик ва сейсмик ҳолати ҳам ўрганилди.

Өзбекстанда АЭС құрылысы қалай жүріп жатыр - фоторепортаж
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Шунга кўра, Ўзбекистон томони қурилишнинг биринчи босқичини бошлаб юборди. Хусусан, бугунги кунда қурилиш-монтаж базаси, мутахассислар маскани, материаллар омбори барпо этилиб, бетон аралаштириш цехлари ўрнатиляпти. Бу ишлар маҳаллий «Enter Engineering» корхонасига топширилган.

Өзбекстанда АЭС құрылысы қалай жүріп жатыр - фоторепортаж
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

“Бугунги кунга қадар биз фақат қурилиш-монтаж базасини қурувчи корхонани аниқладик. Иш бошланди. Асосий қурилишни, яъни реакторлар жойлашадиган «ядровий орол»ни барпо этиш учун ҳали маҳаллий корхоналар жалб этилмаган”, - деди АЭС қурилиш департаменти директори Абдужамил Қалмуратов.

Өзбекстанда АЭС құрылысы қалай жүріп жатыр - фоторепортаж
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Шу муносабат билан, бир неча кун аввал стратегик иншоотнинг пойдеворини қуйиш учун узунлиги 350 метр, кенглиги 150 метр бўлган майдонда ер қазиш ишлари бошланди. Қурилувчилар у ердан 1,5 миллион куб метр тупроқни ташқарга олиб чиқишлари керак.

“Режага кўра, декабрь охири ёки январь ойи бошида тайёргарлик ишларини бошлашимиз керак. Бироқ қурилишни эрта бошладик”, – дейди Абдужамил Қалмуратов.

Өзбекстанда АЭС құрылысы қалай жүріп жатыр - фоторепортаж
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Uzatom агентлиги вакилининг сўзларига кўра, кам қувватли атом электр станцияси учун биринчи бетон 2026 йил март ойида қуйилади. Шу ўринда тўхталиб ўтамиз, аввал Ўзбекистон АЭСда ҳар бири 55 МВт (умумий қуввати 330 МВт) бўлган 6 та реакторни жойлаштириш режалаштирилган эди. Энди уларнинг сони иккига қисқартирилади, қуввати эса 110 МВт билан чекланади. Бундан ташқари, белгиланган жойда, яъни Тузкон кўлида яна бир йирик атом электр станцияси қурилади. Унинг энергия ишлаб чиқариш қуввати 2000 МВтни ташкил этади.

Өзбекстанда АЭС құрылысы қалай жүріп жатыр - фоторепортаж
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Uzatom агентлиги томонидан ҳозиргача олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, кам қувватли атом электр станциясининг қиймати 2 миллиард долларга баҳоланяпти. Эндиликда лойиҳага киритилган ўзгартиришлар, яъни реакторлар сонининг қисқариши ҳисобига унинг қиймати 1 миллиард доллардан кам бўлади.

“Атом электр станцияси давлат бюджети ҳисобидан қурилади. Бу — тўлиқ ўзбекистонлик лойиҳа”, – дейди АЭС қурилиш дирекцияси директори А.Қалмуратов.

Өзбекстанда АЭС құрылысы қалай жүріп жатыр - фоторепортаж
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Ўзбекистон ва Россия йирик атом электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича ҳали тўлиқ келишиб олгани йўқ. Абдужамил Қалмуратовнинг сўзларига кўа, расмий Тошкент бу йўналишдаги музокараларни 2026 йил март ойигача якунлашни режалаштирган. Унинг суммасига оид аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

“Шартномани 2026 йилнинг биринчи чорагида имзолашни режалаштирганмиз. Бу узоқ ва қийин жараён. Кимдан ва қандай маҳсулот сотиб олишимиз кераклигини аниқлаб, логистика харажатларини ҳисоблаб чиқишимиз керак”, – деди АЭС қурилиш дирекцияси раҳбари.

Өзбекстанда АЭС құрылысы қалай жүріп жатыр - фоторепортаж
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Унинг таъкидлашича, ишчи кучининг камида 70 фоизи маҳаллий аҳолидан иборат. “Росатом” давлат корпорацияси билан тегишли шартнома имзоланди. Абдужамил Қалмуратовнинг аниқлик киритишича, қурилишга жами 20 минг киши жалб этилади. Ҳозирда атом электр станцияси жойлашган майдонда олиб борилаётган ишларга 308 нафар юқори малакали мутахассис ва 177 дона техника жалб этилган.

Өзбекстанда АЭС құрылысы қалай жүріп жатыр - фоторепортаж
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

“Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилиши давом этаётган атом электр станцияси мамлакатимиз иқтисодий тараққиётига хизмат қилади. Ҳозир ривожланган давлатларнинг ўзида ҳам электр энергияси танқислиги кузатилмоқда. Шунинг учун АЭС қуришни самарали ечим, деб ҳисоблайман. Натижада республикада саноатривожланади, иқтисодиёт юксалади ва аҳоли учун янги иш ўринлари яратилади”, – дейди Фориш туманида яшовчи Шароф Унгалов.

Өзбекстанда АЭС құрылысы қалай жүріп жатыр - фоторепортаж
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Жамоатчилик фикрини инобатга олиш мақсадида ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш таклифи бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади. У савол-жавоб тарзида ташкил этилади.

Өзбекстанда АЭС құрылысы қалай жүріп жатыр - фоторепортаж
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

“Жамоатчилик муҳокамаларида лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсири масаласи муҳокама қилинади. Жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда шартномага кейинроқ ўзгартиришлар киритилиши мумкин”, – дейди АЭС қурилиш дирекцияси директори Абдужамил Қалмуратов.

Өзбекстанда АЭС құрылысы қалай жүріп жатыр - фоторепортаж
Фото: Әлихан Асқар/Kazinform

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ расмий Тошкент ва Будапешт Ўзбекистон атом электр станциясида совутиш тизимини жорий этиш имкониятларини муҳокама қилаётгани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар