Ўзбекистонда 4,8 млн киши кўп қаватли уйларда яшайди

TASHKENT. Kazinform — Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 4,8 млн нафари кўп қаватли уйлардаги хонадонларда истиқомат қилади.

Ўзбекистонда 4,8 млн киши кўп қаватли уйларда яшайди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу жами аҳолининг 12,4 фоизини ташкил этади.

Аҳолининг яшаш жойи турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • шахсий якка тартибдаги ҳовлиларда яшовчилар — 33,3 млн киши (85,3 фоиз);
  • кўп қаватли уйлардаги хонадонларда яшовчилар — 4,8 млн киши (12,4 фоиз);
  • бошқа турдаги турар жойларда яшовчилар — 927,3 минг киши (2,3 фоиз).

Бошқа турдаги турар жойларга дала ҳовли, ётоқхона, меҳмонхона ва бошқа яшаш жойлари киради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 85 ёшдан катта аҳоли сони қарийб 169 минг нафарни ташкил этди.